27 Октябр 2021 йил 408

“СПИЧКИ” ёзуви тушурилган гугурт қутти ичидан яшил рангли ўткир ҳидли қуритилган ўсимлик борлиги аниқланди

2021 йил 15 октябрь куни Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари ва туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Мевазор МФЙ, ҳудудида ўтказилган “Тиғ” ва “Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбири давомида, Шаҳрисабз тумани “Ҳисор” МФЙда яшовчи Б.М.ни чўнтаги текширилиб кўрилганида унинг чўнтагида 1 дона “СПИЧКИ” ёзуви тушурилган гугурт қутти ичидан яшил рангли ўткир ҳидли қуритилган ўсимлик борлиги аниқланиб, ҳолислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЭКГнинг хулосада Б.М. дан олинган “СПИЧКИ” ёзуви тушурилган гугурт қутидаги ўзига хос ўткир ҳидли, яшил рангли, қуритилган ҳолатдаги ўсимлик моддалари таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, ушбу ўсимлик моддаси “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланиб, унинг соф оғирлиги 3,2 грамм  эканлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ИИБ ТБ томонидан Б.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech