27 Сентябр 2021 йил 550

Сохта харидорнинг қилмиши

Қарши шаҳар “Орзу” бозорида кийим-кечак савдоси билан шуғулланувчи шаҳарнинг “Самарқанд” МФЙда яшовчи Р.Х. харидор кўплигидан қўли-қўлига тегмади. Тушлик ўтиб мундоқ кассасига қараса пулнинг чўғи кам. Дарҳол ҳисоб-китоб қилиб, 2 200 000 сўм камлигини билдию, Қарши шаҳар 2-сонли ИИБ бошлиғи номига 2021 йил 22 сентябрь куни ариза билан мурожаат қилди.

Маълум қилинишича, шу куни соат тахминан 14:00ларда бир нотаниш фуқаро дўконга келиб, гўёки ўзини кийим сотиб оладиган қилиб кўрсатиб, сотувчини чалғитиб, кассадан пулларни яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган. Қарши шаҳар 2-сонли ИИБ ва вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ва ППХ батальони ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ўғри қўлга олинди. У Косон тумани “Ушоқтепа” МФЙда яшовчи муқаддам судланган Х.К. экан.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар 3-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди. 

Text to speech