Фидойилар муносиб тақдирланди
Она табиатнинг уйғониши - Наврўзи олам байрами Қашқадарё вилояти ИИБда ҳам муносиб нишонланди. Янгиланиш ва яшариш айёмига бағишланган тадбирга юрт тараққиёти ва воҳа осойишталиги йўлида фидокорона хизмат қилган, кези келганда ҳамкасбларига ўрнак бўлган ички ишлар органлари ходимлари жам бўлишди. Тадбирни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Хабибулла Бозоров очди.
Жойларда Наврўз байрами шодиёналари кўтаринки руҳда ўтиши учун жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, энг муҳими байрамни карантин талабларига риоя қилган ҳолда ўтказишда намунали хизмат кўрсатиб келаётган, тизимда хизмат қилиб, осойишталикка камарбаста бўлаётган осойишталик посбонларига Ички ишлар вазирлигининг 1-, 2- ва 3-даражали “Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, Фахрий ёрлиғи, эсдалик қўл соати ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.