7 Август 2023 йил 499

Сомонхонада сақланган оғу

Халқимизда бўлмаганга бўлишма деган нақл бор. Бу ҳаётда бир бор адашиб, тегишли жазосини олган бўлса-да бундан ўзига тегишли хулоса чиқармаган шахсларга нисбатан айтилган. Жумладан Косон тумани “Регзор” МФЙда яшовчи С.Ўткур ҳам муқаддам бир маротаба судлансада ҳаётини ўнглаб ололмаган кўринади.

Яқинда Косон тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан “Қорадори-2023” тезкор тадбири давомида С.Ўткурнинг ҳовлиси кўздан кечирилганда етти туп каннабис гиёхвандлик ўсимликларни парваришлаб келаётгани маълум бўлди. Бу камлик қилгандек, унинг хўжалик бинолари кўздан кечирилганда сомонхонасида бир дона елим идишда ва икки дона “Palmall” номли сигарета доналарига жойланган марихуана гиёҳвандлик моддаси аниқлаб олинди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан С.Ўткур жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech