19 Январ 2025 йил
728
Соғлом турмуш тарзи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30-октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек ИИВ ва вилоят ИИБнинг тегишли кўрсатмаларига асосан вилоят ички ишлар органлари ходимлари орасида соғлом турмуш тарзига амал қилиш, турли касалликларнинг олдини олишга қаратилган ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўқув машғулотида вилоят соғлиқни
сақлаш бошқармасининг масъул мутахассис шифокори томонидан ходимларга доимий
равишда бадантарбия ва жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш орқали соғлом
бўлиш, ортиқча вазнни олдини олиш йўналишларида иштирокчиларга тушунчалар
берилди.