6 Апрел 2024 йил 2666

“Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови”

Саломатлик – туман бойлик. Негаки, саломатлик – инсоният ҳаётда узоқ умр кўришнинг асосий омили ҳисобланади. Одатда инсонлар ўз ҳаёти давомида саломатлигини сақлаш мақсадида соғлом турмуш тарзига амал қилган ҳолда яшамоғи керак. Афсуски, сўнгги йилларда кўплаб юқумли касалликлар пандемия даражасига етиб, инсоният синовли кунларни бошидан ўтказмоқда. Турли кўринишдаги касалликларни олдини олиш учун инсон организмида иммунитет  тизими баланд бўлиши талаб этилади. Организмда иммунитет тизимини кўтариш учун қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:

Соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилинг!

Кун давомида оз-оздан 4-5 маротаба овқатланиш, камида 400 гр. Мева ва сабзавотлар, кўкатлар истеъмол қилинг.

Таркибида ёғ, қанд ва туз миқдори кўп бўлган маҳсулотларни чекланг.

Кечки овқатни соат 19:00 дан кечиктирманг.

Жисмоний фаолликни оширинг!

10-15 дақиқалик эрталабки бадантарбия машқларини бажаринг.

Кун давомида камида 30 дақиқалик жисмоний машқ қилинг.

Кечки сайрга чиқинг.

Имкон қадар спортнинг бирор тури билан шуғулланинг.

Тамаки чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилишдан йироқ бўлинг!

Зарарли одатлар саломатликка путур етказади ва умрни қисқартиради.

Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинг!

Қўлларингизни овқатдан олдин ва кейин, кўчадан уйга кирганда ва ҳожатдан сўнг, албатта, совунлаб ювинг.

Кунига 7-8 соат ухланг.

Йилда бир маротаба оилавий шифокор кўригидан ўтинг.

Юқорида келтирилган тавсияларга амал қилиш одам иммунитетини кўтарилиши ва касалликларнинг ўз- ўзидан чекинишига замин ҳозирлайди.  

Text to speech