5 Март 2024 йил 790

“Соғлом ҳаёт” тадбири

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама маънавий баркамол, жисмонан бақувват, ҳар қандай иллатлардан холи улғайиши учун барча шарт-шароитлар маҳайё этилган. Уларни Ватанпарварлик руҳида, юртга садоқат туйғулари асосида тарбиялаш, илм-фан ва спорт соҳасида юксак марраларни қўлга киритиши учун давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, бу масала устувор даражага кўтарилди.

Амалдаги “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да ёшларни руҳан ва жисмонан соғлом бўлиб вояга етишлари учун аҳоли, айниқса, ёшлар орасида ахлоқ-одоб ва соғлиқ доирасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, орттирилган иммунитет вируси инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва ушбу касалликни юқтиришга сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида

мамлакатимизда “Соғлом ҳаёт” махсус профилактик тадбирининг биринчи босқичига старт берилди.

Шу муносабат билан Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти талабалари иштирокида “Соғлом ҳаёт” махсус профилактик тадбири бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти жиноят қидирув хизмати,  Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти, вилоят организмда иммунитет танқислиги синдромига қарши курашиш маркази шифокорлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган  Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти жиноят қидирув хизмати катта тезкор вакиллари, подполковниклар Жамшид Шеров жорий йилнинг 1 март кунига қадар “Соғлом ҳаёт” махсус профилактик тадбири ижросини самарали ташкил этиш мақсадида ички ишлар органларининг жиноят қидирув ва бошқа соҳавий хизматлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳ жойларда тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириб келаётганини таъкидлади.

“Соғлом ҳаёт” тезкор профилактик тадбири давомида аҳоли ва  ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида корхона ва ташкилотларда, маҳаллаларда, барча таълим муассасаларида ва бошқа аҳоли гавжум жойларда “Ахлоқ ва соғлиққа қарши ҳуқуқбузарликлар ҳамда ОИВ касаллигининг аянчли оқибатлари” мавзусида учрашувларва давра суҳбатларини ўтказилиши, тарғибот ишларини кучайтириш мақсадида буклетлар, эслатма, плакат тарқатилиши, кўчаларга баннерлар ўрнатилгани қайд этилди.

Тадбир доирасида ахлоқ ва соғлиққа қарши ҳуқуқбузарликлар содир этилиши мумкин бўлган тунги клублар, сауналар, СПА салонлар, массажхоналар, соғломлаштириш жойлари ҳам назоратдан ўтказилиб, одоб-ахлоқ доирасидаги ҳуқуқбузарликларга мойил  шахсларнинг турмуш тарзи ўрганилиб, умумий, махсус, якка ва виктимологик профилактик тадбирлар амалга оширилади.

Тадбирда вилоят ОИТСга қаши кураш маркази мутахассислари ҳам сўзга чиқиб, касаллигининг келиб чиқиши, тарқалиши, фожиали оқибатлари хусусида сўз юритиб, мамлакатимизда ва жаҳон миқёсида ОИВ инфекцияси профилактикаси ва унинг олдини олиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилишига қарамасдан ҳар йили дунё миқёсида миллионлаб инсонлар шу касаллик вирусини юқтириб, кўплаб одамлар мазкур хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганини таъкидлади. Шу боис бу касалликни юқтириб олмаслик чора-тадбирлари хусусида ўқувчиларга атрофлича тушунчалар берилди.

Очиқ мулоқот руҳида ташкил этилган йиғилишда институт талабаларининг саволларига мутахассислар атрофлича жавоблар беришди.

Якунда ОИВ инфекцияси касаллигининг оғир оқибатлари тасвирланган “Биз ОИТСга қаршимиз” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

Text to speech