11 Октябр 2022 йил 276

Соғлом ҳаёт асоси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 августдаги “Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги Қарорига асосан,  “Ҳар ойнинг иккинчи сешанбаси мамлакатимизда беғараз донорлик куни” этиб белгиланган. Шу муносабат билан Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари ходимлари вилоят  Қон қуйиш марказида “Донорлик соғлом ҳаёт гарови” шиори остида беғараз донорлик тадбирида иштирок этишди.

Вилоят Қон қуйиш маркази билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда марказ мутахассислари томонидан бундай хайрли тадбирларнинг инсонпарварлик ғояларига йўғрилганлиги,  донорлик қилишнинг инсон организми учун нечоғлик фойдали эканлиги тушунтирилди.  

Беғараз донорлик тадбирида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва вилоят Қон қуйиш маркази келгусида ҳам бундай эзгу ва хайрли ишлар замиридаги тадбирларни ҳамкорликда ўтказишга келишиб олишди.

Text to speech