20 Июн 2024 йил 781

“Соҳил валейболи” мусобақалари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил – “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан малакатимизда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бошқа соҳаларда бўлгани каби ички ишлар органларида ҳам бу борада бир қатор ибратли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан Ички ишлар Вазирининг 2024 йил 8 июндаги “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимида жорий йилнинг  июнь ойи “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилиш тўғрисида”ги фармойишига асосан, Қашқадарё вилоятида алоҳида дастурга мувофиқ “Ички ишлар органлари ёш ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг IV Республика ёшлар форуми” Қашқадарё вилоятида юқори савияда ташкил этилди.

Уч кун давом этадиган Форумнинг биринчи куни хотин-қизлар учун Қарши шаҳридаги “Геолог” ўйингоҳида  “Соҳил валейболи” мусобақалари  бўлиб ўтди. 

Text to speech