9 Апрел 2022 йил
490
Соҳибқиронга эҳтиром
Қадимий ва ҳамиша навқирон Шаҳрисабз шаҳрида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Оқсарой хиёбонида тўпланган вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари Шаҳрисабз шаҳридаги таълим муассасалари вакиллари, ҳарбийлар Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйиб, улуғ бобомиз хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатишди. Тадбир доирасида ички ишлар органлари ходимлари Амир Темур музейида бўлиб, соҳибқирон ҳаёти ва фаолиятига оид қимматли маълумотлар билан танишдилар.