4 Феврал 2021 йил 709

СОҒЛОМ ТУРМУШ – СОҒЛОМ ҲАЁТ ДЕМАКДИР

Жорий йилнинг 4 февраль куни Қашқадарё вилояти ИИБда “Соғлом овқатланиш қоидалари” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда ИИВ Тиббиёт бошқармасининг еткачи мутахассислари, Қашқадарё вилояти ИИБ шахсий таркиби ва бошқарма Тиббиёт бўлими шифокорлари иштирок этди.

Ўқув семинарида ИИВ Тиббиёт бошқармаси етакчи мутахассис-шифокори майор Рустам Муродов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 ноябрь куниздаги “Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ички ишлар вазири томонидан 2020 йил 14 октябрь куни тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар” дастури ҳамда 2020 йил 24 декабрдаги “Ички ишлар органларида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан ИИВ ўринбосари тасдиқлаган режа асосида тўғри ва соғлом овқатланиш ҳамда носоғлом турмуш тарзи орқали сурункали касалликларга олиб келувчи омилларнинг олдини олиш борасида иштирокчиларга атрофлича тушунчалар берди.

ИИВ Марказий поликлиникаси диетолог-шифокори Наргиза Икрамова “Соғлом овқатлашниш нима?”, “Овқатланишдаги асосий бузилишлар”, “Соғлом овқат таркиби қандай?”, “Нотўғри овқатланиш оқибатлари”, “Овқатланиш қоидалари” каби мавзуларда маъруза қилди.

Шунингдек, маърузачилар томонидан қирқ ва ундан юқори ёшдаги вилоят ички ишлар органлари ходимларида учраётган юрак-қон томир қасалликлари - гипертония, инфаркт, инсульт, қандли диабет ва соғлик учун хавфли хасталикларни эрта аниқлаб олдини олиш, аниқлаш бўйича тегишли тавсия ва таклифлар берилди. Бу тоифа ходимларда ўтказилаётган скрининг текширувлар ҳолати ҳам ўрганиб чиқилиб, қўшимча таҳлиллар учун фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган семинарда шахсий таркиб ва шифокорлар мавзу доирасида берган саволларига мутахассислардан жавоблар олишди.

Text to speech