24 Июн 2022 йил 360

“Соғлом маънавий-руҳий муҳитни шакллантириш – давр талаби”

Тўртинчи минтақавий ҳудуд 2-сон Жазони ижро этиш колониясида, “Интизом ойлиги” доирасида ходимлар билан “Соғлом маънавий-руҳий муҳитни шакллантириш – давр талаби” мавзусида психологик тренинг машғулотлари бўлиб ўтди. Унда Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали психология кафедраси ўқитувчиси Л.Эгамов, колония ходимлари иштирок этди.

Тадбирда шахсий таркибнинг руҳий ҳолатини яхшилаш, соғлом фикрлар, шахслараро муносабатларда ижобий хислатларни шакллантириш, турли хил низоларнинг олдини олиш, ўзини намоён этиш шароитларини яратиш ҳамда ўзига бўлган ишончни юксалтириш, ижтимоий мослашув даражасини, нотиқлик, ўз фикрини ўзгаларга ўтказа билиш қобилиятини ва мунозара юритиш маданиятини шакллантиришга асосий эътибор қаратилди.

Ўтказилган психологик тренинг машғулотлари давомида ходимлар ўз устида ишлаш, китоб мутолаа қилиш, билим эгаллаш, ўзига ишониш хислатлари мустаҳкамланди.

Text to speech