24 Ноябр 2021 йил 873

“Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам!” шиори остида пиёда юриш марафони бўлиб ўтди

Президентимиз томонидан аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний фаоллигини оширишни ташкил қилиш ва бошқариш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қарор ва фармонлар қабул қилинаётгани ўз самарасини бермоқда. Давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш, аҳолининг тиббий маданиятини ривожлантириш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ҳаракатини тиббиёт профилактикаси билан интеграциялаштириш бўйича оммавий тадбирлар ўтказилаяпти.

Хусусан, бугун эрта тонгдан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ташаббуси билан туман ички ишлар тизимида меҳнат қилаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда туман аҳолисини оммавий спортга жалб этиш мақсадида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам!” шиори остида пиёда юриш марафони бўлиб ўтди.

Text to speech