21 Август 2021 йил 620

Содир этилган мудҳиш қотиллик жиноятининг содир этилиш сабаблари, бунга имкон яратиб берган шарт-шароитлар танқидий муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси полковник Б.Э.Бердиалиев ҳузурида шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва барча профилактика инспекторлари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
            Йиғилишда жорий йилнинг 17 август куни шов-шувга сабаб бўлган, Қарши шаҳрида содир этилган мудҳиш қотиллик жиноятининг содир этилиш сабаблари, бунга имкон яратиб берган шарт-шароитлар муҳокама қилиниб, келгусида ушбу ўта оғир турдаги жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги ҳайьатининг кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишида давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижроси юзасидан вилоят ҳудудида амалга оширилган ишлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, уларнинг барвақт олдини олиш,  ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимлари томонидан қонунчилик ва хизмат интизомига риоя қилиш аҳволи муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган истиқболли вазифалар ҳусусида тўхталиб ўтилди.

Text to speech