Соҳа фахрийлари билан учрашув
Соҳа фахрийлари билан учрашув
Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ да “Кексалар ўгити” тадбири бўлиб ўтди. Унда бошқарма раҳбарияти ва шахсий таркиби, фахрийлар кенгаши вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар ҳар бир ходимда Ватанга, юртга муҳаббат, касбга садоқат туйғуларини шакллантириш, уларни шу руҳда тарбиялаш, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, касбий жанговарлигини ошириш, хизмат интизоми бузилишини олдини олиш, коррупция ҳолатларига муросасиз бўлиш хусусида фикр-мулоҳазалар билдиришди.
Шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, маънавий- маърифий билими, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиши хусусида ҳам таклиф ва тавсиялар беришди.
Якунда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, қоидабузарликларни олдини олиш борасида ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ЙПХ инспекторларига бошқарма раҳбариятининг “Ташакурномаси” ҳамда ички ишлар органларининг турли соҳаларида 35 йилдан ортиқ хизмат қилиб, сўнгги йилларда бошқарма навбатчилик қисми катта навбатчиси лавозимида фаолият кўрсатган подполковник Рахматилла Қаюмов иззат-эҳтиром билан нафақага кузатилди.