Соғ танда соғлом ақл
Соғ танда соғлом ақл деганларидек, Қашқадарё вилояти ИИБ ДПМ Тиббиёт бўлими поликлиникаси шифокорлари “Саломатлик куни” тадбири доирасида Косон туман ИИБ ходимларини чуқурлаштирилган профилактик тиббий кўрикдан уюштиришди.
Унда диспансер назоратида турган ички ишлар органлари ходимлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Таҳлиллар натижасига кўра ходимларга стационар ва амбулатор тартибда даво муолажалари тавсия этилди.
Бундан ташқари, колония шахсий таркиби ҳам тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғлом овқатланиш, умуртқа поғонаси остеохондрози, гипертония касаллигини олдини олиш, суицид ҳолатлари профилактикаси, коксартроз касаллиги профилактикаси мавзуларида маъруза ва давра суҳбатлари ташкиллаштирилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.