25 Май 2024 йил 596

Сўнгги қўнғироқ тадбири

Қашқадарё вилояти ИИБ ҳомийлигидаги Қарши шаҳар 44-умумтаълим мактабида сўнгги қўнғироқ тадбири бўлиб ўтди. 

Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов битирувчиларга муҳтарам Президентимизнинг йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг бошқарма бошлиғи ўқувчилар мустақил ҳаётга қадам қўйгани билан табриклаб, мактаб битирувчиларига олий ўқув юртларида ўқиб, ўз касбининг етук мутахассислари бўлиб, келгусида давлатимизнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этишларига ишонч билдирди.

Ёшларга таълим-тарбия беришда фидойилик кўрсатган ўқитувчилар ва дарсларни фаол ўзлаштирган ўқувчилар фахрий ёрлиқ, ташаккурномалар билан тақдирланди.

Сўнгги қўнғироқ тадбирида бадиий чиқишлар иштирокчиларда ўзгача таассурот қолдирди.


Text to speech