29 Октябр 2022 йил 277

“Сиз ҳимоядасиз!”

 

ИИВ ишчи гуруҳи ўрганишлари давомида Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказда бўлишди. Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда ИИВ ЖХД ҲПБ бўлим бошлиғи ўринбосари, подполковник  Ш.Пардаев, вилоят ИИБ ва прокуратураси ҳамда Қарши шаҳар ИИО ФМБ, шаҳар ҳокимлиги Оила ва хотин қизлар бўлими вакиллари, ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турган, ижтимоий аҳволи оғир хотин-қизлар иштирок этишди.

“Сиз ҳимоядасиз!” шиори остида хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ҳамда жамиятда ўз ўрнини топиши учун рағбатлантириш мақсадида уюштирилган тадбирда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигин ошириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, оилавий ажримларга барҳам бериш, хотин-кизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, бандлигини таьминлаш, профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар билан профилактик  ишларни ташкил этишнинг самарали ва илғор усуллари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Хизматда самарали натижаларга эришган, хотин-қизлар ўртасида қонунбузилишларни олдини олишда бошқаларга ўрнак бўлаётган Қарши шаҳар ҳокимининг ўринбосари,  оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, шаҳарнинг “Батош”, “Қиличбек қўргонча”, “Янги турмуш”, “Гулшан”  маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар фаоллари ҳамда шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ ХҚМБ катта инспекторларига “Ташаккурнома”лар ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

Text to speech