1 Август 2023 йил 457

Сигир эгасига қайтарилди

Одатда кўпчилик қишлоқ шароитида молини далада очиқ қолдиради. Бу ҳолат ўғрилар учун айни нишон. Жумладан,  Чироқчи тумани “Чимқурғон” МФЙда яшовчи фуқаро Ж.А. ҳам қишлоғидаги деҳқончилик қиладиган ер майдонида бир бош бозор баҳоси 10.000.000 сўм бўлган сигирини боғлаб қолдиради. Фурсатдан фойдаланган номаълум шахслар сигирни ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Яккабоғ туманида яшовчи Б.С. содир қилганлиги аниқланиб, 1 бош сигир ҳужжатлаштириб олинган.

Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Б.С. га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech