28 Август 2021 йил 491

Сифатсиз маҳсулотлар сотишнинг олди олинмоқда

 

Қашқадарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда вилоятнинг шаҳар-туманларида фаолият кўрсатаётган озиқ-овқат бозорлари ва уларнинг шохобчаларида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлиги ҳамда ветеринария-санитария қоидалари нормаларига амал қилинишини таъминлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 25-26 август кунлари Қарши шаҳар ва Чироқчи туманларида жойлашган деҳқон бозориларда карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари ўтказган назорат тадбири давомида тадбиркорлар томонидан фуқароларга сифатсиз ва истеъмолга яроқсиз гўшт ва гўшт маҳсулотларини  сотилишини олдини олиш, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда сифатли маҳсулотлар сотиш тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Шунингдек, муддати ўтган сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари сотаётган 3 нафар гўшт сотувчилар  карантин гуруҳи ходимлари томонидан аниқланиб, уларга белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилди.

Қашқадарё вилоятининг барча шаҳар-туманларида жойлашган бозорларда сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини фуқароларга сотилишини олди олишга қаратилган профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech