Шубҳали йўловчининг ёнидан гиёҳванд модда топилди
Сир эмас кейинги пайтларда айрим шахслар мўмай даромад илинжида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиб, ўзгалар ҳаётини заҳарлашга уринмоқда. Аммо ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари томонидан бу тоифа шахсларнинг қилмиши иссиқ изларда фош этилмоқда. Жумладан, ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари 2023 йил 14 июль куни Қарши шаҳрида Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи А.Ф. ни шубҳали ҳаракатлари учун тўхтатишди. Унинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда шимининг ўнг чўнтагидан 1 дона ҳамда спорт сўмкасидан 2 дона оқ рангли целофан пакетга ўралган тўқ жигар рангли, ўзига хос ўткир ҳидли ширасимон модда борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Шубҳали шахсдан олинган учта пакетдаги модда “гашиш” гиёҳвандлик воситаси бўлиб, тарозига қўйилганда жами 83,29 грамм тош босди.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.