Шу пулингни бериб тур...
Қарши шаҳар “Гунгон” МФЙда яшовчи Б.Ф ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида, 2019 йилнинг сентябрь ойида “Нексия-3” русумли автомашинсини сотиб олиш мақсадида ўзининг “Спарк” русумли автомашинасини сотганлигини, бундан ҳабар топган таниши Қарши шаҳар “Хонтепа” МФЙда яшовчи Т.Б унга “шу пулингни бериб тур, савдо-сотиғим айланмасига пул киритиб, 2020 йил охирига қадар даромадимдан ўзим сенга “Нексия-3” русумли автомашина олиб бераман”-деб уни ишонтириб, 2020 йилнинг январь ойида 43 млн сўм, июнь ойида 31 млн сўм ва сентябрь ойида 23 млн сўм пулларини, жами бўлиб 97 млн сўм пулларини олиб, автомашина олиб бермасдан, шу кунга қадар алдаб келаётганлигини билдирган. Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ТБ томонидан Б.Т.га нисбатан Ўз.Рес ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.