18 Март 2020 йил
957
ШИФОКОРЛАР КЎЧАТ ЭКИШДИ
Она-табиат ер юзини яшиллика буркамоқда. Ана шундай дамларда мамлакатимизнинг барча гўшаларида ободончилик ишлари бошланди. Бошқа соҳалар қатори Қашқадарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими ходимлари ҳам бундай хайрли ва савоб ишга ўз ҳисаларини қўшишди.
Шифоокорлар ва ўрта тиббиёт ҳамда бўлим шаҳодатланган ва эркин ёлланган ходимлари ҳашар йўли билан бошқарма маъмурий биноси атрофида 30 дан ортиқ сосна дарахти кўчатларини экишди.
Албатта, бундай хайрли ва ободончилик ишлари воҳанинг шаҳар-туман ИИБларида ҳам давом этмоқда.
Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати