13 Август 2022 йил 352

“ШҲТ Сaмaрқaнд сaммити –тaрихий aҳaмиятгa молик воқеa”

Вилоят мусиқали драма театрида “Шанхай ҳамкорлик Ташкилоти Сaмaрқaнд сaммити –тaрихий aҳaмиятгa молик воқеa” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари ва Қарши давлат университети ўқитувчиси иштирок этди.

Йиғилишда сўз олган Қарши давлат университети тарих факултети доценти Абдували Дўстов  2001 йил 15 июнда Хитойнинг Шанхай шаҳрида бўлиб ўтган Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарлари учрашувида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти тузилганини, бугунги глобаллашув шароитида минтақавий ва халқаро миқёсида вужудга келаётган кескин ўзгаришлар даврида ҳамкорликнинг таъсирчан механизмлари самарали натижаларга эришаётганини таъкидлади.

Таъкидлаш жоизки, ШҲТ минтақавий ва трансминтақавий халқаро ташкилот сифатида катта куч ва салоҳиятга эга. Ташкилотга аъзо давлатлардан Россия ва Хитой Бирлашган миллатлар ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари ҳисобланади. Ташкилотнинг умумий майдони Евроосиё минтақасининг 60 фоизини эгаллайди. Дунё аҳолисининг деярли ярми ташкилотга аъзо давлатларда яшайди.

ШҲТга раислик қилиш Ўзбекистон Республикасига ўтиши саммитнинг муҳим воқеаси бўлди. Aлбатта, бу Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ва таъсирини янада кучайтиришга хизмат қилади. Навбатдаги саммитнинг кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида ўтказилишида ўзгача бир маъно ва мазмун бор. Зеро, Самарқанд дунё тамаддунида ўз ўрнига эга илмий-маданий маскан сифатида алоҳида эътирофга сазовор шаҳардир.

Мавзу диорасида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

Text to speech