14 Август 2023 йил 1625

“Шарқ тароналари: дунёни ҳайратга солаётган оҳанглар”

Қашқадарё вилояти ИИБда “Шарқ тароналари: дунёни ҳайратга солаётган оҳанглар” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ раҳбарияти, таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари иштирок этди. Уни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Завқиддин Хўжанов очди. 

Тадбирда сўзга чиққан  вилоят Мусиқали драма театри абадий-бадиий бўлим бошлиғи Шодия Худойназарова 1997 йилдан буён ЮНЕСКО ташкилоти шафелигида анъанавий тарзда ҳар икки йилда мунтазам ўтказиб келинаётган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда, деди.

Ўтган йиллар мобайнида мазкур санъат фестивали дунё халқлари миллий мусиқа маданияти анъаналарини асраб-авайлаш, тарғиб этиш, тили, дини, миллатидан қатъи назар, барча халқларни санъат орқали яқинлаштиришга хизмат қиладиган ва улар ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлайдиган нуфузли тадбирга айланганини таъкидлади.

Йиғилишда ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ЎМИБ тезкор вакили маёр Жамшид Расуловнинг ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган салбий ва фавқулодда ҳолатлар тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сўнгра, салбий ҳолатларга сабабчи бўлган ходимларнинг хатти-ҳаракати бўйича видеоролик намойиш этилди.

Якунда вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов ходимларга навбатдаги махсус ҳарбий унвонларни топширди. Шундан сўнг, жорий йилнинг 25-29 июль кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Тўмарис издошлари” кўрик-танловида фахрли 2-ўринни қўлга киритган аёл ходималар қимматбаҳо совғалар ва пул мукофоти билан тақдирланди.

Text to speech