8 Сентябр 2022 йил 273

Шароит ва имкониятлар намойиш этилди

Қашқадарё ВИИБ ЖХХ ЖТСБ Кинология бўлинмасида “Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муомалани олдини олиш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда республика ИИВ ишчи гуруҳи, Ёшлар иттифоқи вилоят бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқарма соҳавий хизматлари ходимари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатлари акс этган лавҳалар кўпайиб, аксарият ҳолатларда уларнинг ижрочиси сифатида вояга етмаганлар ва ёшлар намоён бўлмоқда. Бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш, дайди ҳайвонларни рўйхатга олиш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш, стерилизация ва вакцинация ишларини амалга ошириш борасида бошқарма Кинология бўлинмасида амалга оширилаётган ишлар билан иштирокчилар атрофлича таништирилди.

Шунингдек, Кинология бўлинмасида жониворлар учун яратилган шарт-шароитлар, махсус техникалар ва хизмат итларидан фойдаланиш борасида кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Якунда хизмат итлари томонидан мусобақаларда қўлга киритилган ютуқлар ҳақида ёшларга атрофлича маълумотлар берилди.

Text to speech