20 Феврал 2022 йил 502

Шароф Рашидов – буюк сиёсат арбоби

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Шароф Рашидов – буюк сиёсат арбоблари” мавзусида “Маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ раҳбарияти, соҳавий хизматлар ходимлари ва Қарши давлат университети ўқитувчилари иштирок этди. Тадбирни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Жасур Атаев очди.
Мавзу доирасида Қарши давлат университети доценти Рашид Жумаев маъруза қилди. Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов 1917 йилнинг 6 ноябрида Жиззах шаҳрида туғилгани, дастлаб, Жиззах педагогика техникуми сўнгра, Самарқанд давлат университетининг филология факультетида таҳсил олган. У талабалик даврида мазкур вилоятнинг “Ленин йўли” газетасида мухбир, масъул котиб, муҳаррир ўринбосари вазифаларида ишлайди. Университетнинг охирги курсида ўқиётганида эса муҳаррир даражасига кўтарилганини таъкидлади.
Шу боисдан, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 мартдаги “Aтоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида Жиззах шаҳрида унинг мемориал музейи ташкил қилинди. Ушбу масканга кираверишда Юртбошимизнинг “Ҳеч шубҳа йўқки, Шароф Рашидов номини ўзбек халқининг тарихидан, ҳаётидан айри тасаввур қилиб бўлмайди. Шароф Рашидов ўз халқига ва Ватанига фидойи фарзанд эди”, деган сўзларининг битилиши ҳам унга бўлган буюк ҳурматнинг намунасидир.
Шунингдек, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Жасур Атаев томонидан шахсий таркиб ходимларига мамлакатимизда сўнги йилларда ички ишлар органларида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ҳамда ижобий ўзгаришлар ва янгиланишлар, тизимдаги ислоҳотлар нафақат таркибий ва ташкилий жиҳатдан, балки ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидланди, бироқ, тизимда яратилаётган кенг имкониятларга қарамасдан, билдирилган ишончни оқлаш ўрнига, айрим ходимлар томонидан тизим шаънига путур йетказувчи хатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги айтиб ўтди, келгусида шахсий таркиб ўртасида салбий ҳолатлар, шу билан бирга, ходимлар томонидан тамагирлик ва йўл транспорт ҳодисалари содир етилишининг олдини олиш, қимор ва таваккалчилик асосланган интернет ижтимоий тармоқлардаги 1-ХВЕТ уйинларини уйнамаслик, касб маданиятига қатъий риоя қилиш лозимлигини таъкидлади.

Text to speech