Шаҳрисабз шаҳрида гашиш гиёҳвандлик моддасини ҳамда кучли таъсир етувчи восита олиб кетаётган шахс аниқланди
2022 йил 30 март куни 05:30да ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ “Гиёҳвандик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомила қилишига қарши курашиш бўлими” тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида, Сурхондарё вилояти Шаҳрисабз йўналишида ҳаркатланиб келаётган оқ рангли “Эпика” русумли автомашина тўхтаталиб текширилган вақтида ушбу автомашинада йўловчи сифатида келаётган Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган фуқаро Ф.Қ. ўзини шухбали тутганлиги сабабли, унинг ёнидан 1 дона “ТРОПИКАМИД” кучли таъсир қилувчи восита ҳамда “СНУП” дори воситасининг ичига жойланган “ТРОПИКАМИД” суюқлиги борлиги ва қора рангли целефон пакетга ўралган туқ жигар рангли, ўткир хидли 50,0 гр “ГАШИШ” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. Ушбу олинган далилий ашёлар келгусида текшириб куришлик мақсадида холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.