27 Июн 2022 йил 260

Шарафли касб ходимлари 27 июнь – матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами билан қутланди  

 

Қашқадарё вилояти ИИБда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда бошқарма раҳбарияти, таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари, марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари вилоят ИИБ Ахборот хизмати ходимлари иштирок этди. Тадбирда бошқарма бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев сўз  эркинлигини ривожлантириш,  ахборот соҳасидаги очиқлик ва ошкоралик тамойилларини таъминлаш, демократик ислоҳотларни амалга оширишда фаоллик кўрсатиб келаётган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини хизматларини алоҳида эътироф этди.

Тадбир сўнгида ОАВ ва вилоят ИИБ Ахборот хизмати ходимларига Бошқарма бошлиғининг мукофотлари ҳамда ташаккурномалари топширилди.

Text to speech