Шаҳрисабз туманида содир этилган тан жароҳати жинояти юзасидан танқидий муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди
Шаҳрисабз тумани “Янгиобод” МФЙда яшовчи Ҳ.Б қўшниси Х.Р билан ўзаро жанжаллашиб қолишиб, жанжал вақтида Б.Ҳ қўли билан поччаси Х.Р.ни бош соҳасига бир неча маротаба урган вақтида, Х.Р қўлида бўлган ошхона пичоғи билан Б.Х.ни қорин қисмига бир маротаба санчиб олиб, тан жароҳати етказган.
Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник У.Яхшиев ҳамда туман ИИБ бошлиғи иштирокида содир этилган жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда тумандаги сектор раҳбарлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, маҳалла фаоллари ва фуқаролар иштирок этишди.
Муҳокамада иштирокчиларга жиноятнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки уларнинг барвақт олдини олиш масаласи устувор вазифа эканлиги уқтирилди. Жиноятни келиб чиқиш сабаблари ва бунга шарт-шароит яратган омиллар юзасидан тегишли мутасадди идоралар ва маҳалла фаолларининг хатти-ҳаракати муҳокама қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.