19 Январ 2023 йил 221

Шаҳрисабз туманида Ички ишлар вазири ўринбосари коммунал ва маиший соҳаларни ўрганди

Фуқароларни кундалик ва маиший муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, электр энергияси ва суюлтирилган газ таъминоти, кўмир ёқилғиси етказиб бериш борасида амалга оширилган ишларни яқиндан ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамов бошчилигидаги ишчи гуруҳ жорий йил 19 январь куни Шаҳрисабз туманида бўлди.

Вазир ўринбосари туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва аномал совуқ туфайли ташкил этилган “Тезкор штаб” фаолият билан танишди. “Тезкор штаб”да жамланган электр ва газ таъминоти бўйича соҳавий хизмат вакиллари билан суҳбатлашиб, фуқаролардан тушаётган мурожатлар, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишларни атрофлича таҳлил этди.

Туманда аномал совуқ даврида иситиш тизимида вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Шунингдек, туман марказида олисда яшовчи газ билан таъминланмаган фуқароларга кўмир ёқилғиси, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришни ташкил этиш,  бу борада хизмат кўрсатаётган автотранспорт воситаларининг ёнилғи билан таъминланиши билан танишиб, кўрсатмалар ва топшириқлар берилди.

Шахрисабз тумани аҳолисини кўмир билан таъминловчи “Танхоз” МФЙ ҳудудидаги кўмир тарқатиш омборига бориб, у ерда аҳолига арзон нархда тарқатилаётган ҳолат кўздан кечирилди. 

“Тезкор штаб” ва секторлар раҳбарларига қиш мавсумида аҳолига ўз вақтида кўмирни узлуксиз етказиб бериш, кўмир заҳираси ўрганилиб, келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларни олдиндан бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Тумандаги “Шаматон” МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларда бўлган ишчи гуруҳ аҳолининг яшаш шарт-шароитлари ҳамда озиқ-овқат дўконларидаги нарх-наво ҳолатлари ўрганилди. Маҳалланинг Шаматон қишлоғида яшовчи эҳтиёжманд оила Зулфия Ихтиёрова оилавий шароитлари ўрганилиб, моддий ва маънавий кўмак берилди.

Вилоят бўйлаб ишчи гуруҳнинг ўрганишлари давом эттирилмоқда.

Text to speech