Шаҳрисабз шаҳар маданият марказида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мувофиқлаштирувчи кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди
Йиғилишни Шаҳрисабз шаҳар прокурори Баҳром Бекбўтаев кириш сўзи билан очиб, кун тартиби билан йиғилганларни таништирди. Мажлисда Шаҳрисабз шаҳар прокурорининг ўринбосари Меҳриддин Жабборовнинг ўтган йилги жиноятларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар хусусидаги маърузаси эшитилди.
Маъруза юзасидан музокораларда сўзга чиққанлар ҳуқуқбузарликни олдини олиш, хотин қизлар ўртасида турли жиноятчиликни олдини олиш, ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, мактабларда таълим тарбиявий ишларни йўлга қўйиш, меҳнат бандлигини таъминлаш, санитария назорат ишларини кучайтириш, ОИТС касаллигига эътибор қаратиш ва бошқа масалалар бўйича янгича фаолият олиб боришлари хусусида ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди. Йиғилишда ўтган йили жиноят ошган Кеш, Заргарлик маҳалла раислари, профилактика инспекторларнинг ҳам ҳисоботи эшитилди.