Шаҳрисабз шаҳар ИИБда ВИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник У.Н.Яхшиев иштирокида жорий йилнинг 6 ойи давомида бўлим шахсий таркиби томонидан эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳисобот шаклдаги кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда барча соҳа-хизмат раҳбарларнинг ҳисоботи тингланди.
Йиғилиш сўнгида, ВИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник У.Н.Яхшиев томонидан берилаётган топшириқларни сўзсиз бажариш, хизмат, ижро интизоми ва қонунчилик талабларига риоя этиш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлари, касб этикаси, маданиятига амал қилишлари юзасидан раҳбарий топшириқларни шахсий таркиб эътиборига етказди. Шунингдек, доимий равишда фуқаролар томонидан карантин қоидаларига риоя қилишлари бўйича тегишли идоралар билан ҳамкорликда тушунтириш ишлари олиб борилишини ҳамда карантин қоидаларига риоя қилмаган фуқароларга маъмурий чоралар қўлланиши бўйича барча ходимларни вазифадор этди.