8 Август 2023 йил 276

Сессияда 3-сектор раҳбарининг  ҳисоботи  тингланди

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 64-сессиясида сектор раҳбарлари қатори, вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Шуҳратжон Сатволдиевнинг ҳисоботи тингланди. Бошқарма бошлиғи соҳавий хизматлар ва унинг қуйи тизимларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудларда содир этилган жиноятларни атрофлича таҳлил қилди.

Вилоятда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида “маҳаллабай”, “фуқаробай” ишлаш тизими бўйича ташкил этилган профилактик тадбирлар натижасида жорий йилнинг олти ойида вилоятдаги 819 та маҳаллаларнинг 76,7 фоизида криминоген вазият барқарорлиги таъминланди. Шундан  41 фоизида жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмаган бўлса, 36 фоиз маҳаллаларда жиноятлар камайишига эришилди. Лекин йигирма уч фоиз маҳаллаларда ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар борлиги сабабли “қизил” тоифада қолаётгани қайд этилди. 

Бошқарма бошлиғи ўз ҳисоботида секторга қарашли ҳудудларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталиб, мавжуд муаммоларга ечим топиш, маҳаллаларда фуқаролар бандлигини таъминлаш, аёллар ва ёшлар билан олиб борилаётган ишлар натижадорлиги муҳми аҳамият касб этишини таъкидлади.

Содир этилган ҳар бир жиноятни маҳалланинг ўзида сектор раҳбари ва мутасадди ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида таъсирчан муҳокама қилиш ва келгусида жиноятларнинг олдини олишнинг  самарали усули эканлигини, бу борада манзилли чора-тадбирлари белгилаш лозимлигини ҳақида сўз юритди.

Халқ депутатлари вилоят кенгашининг сессиясида депутатлар, корхона ва ташкилотлар масъуллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида кўриб чиқилган масала ва муаммоларнинг ечими бўйича тегишли қарорлари қабул қилинди.

Text to speech