22 Январ 2024 йил 535

Сертификатлар топширилди

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация хизмати ходимлари билан махсус воситаларни қўллаш ва унинг ҳуқуқий оқибатлари мавзусида семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ МОМБ Махсус тайёргарлик ўқув маркази, бошқарма ЖХХ Пробация хизмати раҳбарияти ва шаҳар-туман гуруҳлари ходимлари, бошқарма юридик гуруҳи ва тиббиёт бўлими мутахассислари иштирок этишди.

Тадбирда ИИВ МОМБ Махсус тайёргарлик ўқув маркази катта инструктор ўқитувчиси подполковник Жамолиддин Рахмонов  “Электрошокер қурилмалари махсус воситаларни қўллаш, фойдаланиш ва сақлаш тартибибўйича ходимларга тушунчалар берди.

Савол-жавоблар асосида бўлиб ўтган ўқув-амалий машғулоти якунида Пробация бўлинма (гуруҳи)лари ходимларидан синов ва амалий имтиҳонлар олиниб, сертификатлар топширилди.

Text to speech