22 Феврал 2022 йил 457

Сенат ишчи гуруҳи фаолиятини давом эттирмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Қашқадарё вилоятида жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни жиловлаш борасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хавфсизлик ва мудофаа масалалари қўмитаси раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб, Оқсарой хиёбонида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Ташриф доирасида Оқсарой хиёбонида жойлашган бетакрор обидалар тарихи ва у ерда фаолият кўрсатаётган ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати намуналарини кўздан кечирди. Сенаторлар ташриф якунида “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида хиёбонга дарахт кўчатлари экишди.

Text to speech