Сектор раҳбарлари профилактика инспекторлар масъулиятини ошириш бўйича йиғилиш ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарорида туман ҳокими маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканига раҳбарлик қилаётган профилактика катта инспектори билан учрашиб, ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этиш чораларини кўриш лозимлиги белгиланган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугун туман ҳокими Б.Суюнов раҳбарларлигида сектор раҳбарлари ва жиноят ишлари бўйича Ғузор тумани суди раиси маҳалла профилактика инспекторларини масъулиятини ошириш бўйича йиғилиш ўтказишди.
Йиғилишда туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш каби масалалар муҳокама қилинди.
Туман ҳокими куни кеча бўлиб ўтган Ички ишлар ходимлари куни билан яна бир табриклаб, бугунги кунда Ички ишлар ходимларига кенг имкониятлар яратиб берилаётганлигини таъкидлади.