20 Феврал 2021 йил 641

СЕКТОР РАҲБАРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Ёшлар келажагимиз, эртанги кунимизнинг ворислари. Бугун биз уларни қийнаётган муамоларни ҳал этиб, ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишига кўмаклашсак, келажагимиз ҳар томонлама етук ва баркамол авлод қўлида бўлади.   

Жойларда ёшларни кундалик ҳаёти, турмуш тарзи ва маиший муаммоларини ўрганиш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдиев Чироқчи тумани Маданият марказида сайёр қабул ўтказди. Унда тумандаги 4 та сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари, 72 нафар ёшлар иштирок этди.

Сайёр қабулда туманда истиқомат қилаётган ёшларнинг 26 та мурожаатлари тингланди. Мурожаатлар асосан туманда ёшларнинг иш билан таъминланиши, банкдан кредит олиб тадбиркорлик  қилиши каби йўналишларда кечди. Ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида эса уч нафар ёшларга ишга йўлланма берилди. Мурожаатларнинг 4 таси жойида ҳал этилди. 3 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Маблағ ва вақт талаб этадиган 19 та мурожаат ижроси назоратга олиниб, ечимини топиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди. Жумладан, туманнинг “Торжилға” МФЙда яшовчи Ж.Холбозоровга Ёшлар бизнес мактабида ўқиши учун йўлланма берилди. У ўқишни тугатиб, сертификат олгач, банк кредити асосида тадбиркорликни бошлайди.  

Шунингдек, туманнинг “Гулистон” МФЙда яшовчи уй бекаси С.Бозоровага суюлтирлган газ баллони берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech