22 Октябр 2021 йил 313

Сектор раҳбари китоблик ёшлар билан учрашди

Китоб туманидаги Мусиқа ва санъат мактабида Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухратжон Сатволдиев тумандаги ёшлар билан сайёр қабул ўтказди., уларни қийнаётган муаммоларини тингланди.
Сайёр қабулда 42 нафар ёшлар иштирок этиб, уларнинг 20 та мурожаати тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот руҳида кечган қабулда 4 нафар ёшларнинг мурожаати ижобий ҳал этилди. 1 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди. Вақт ва маблағ талаб этадиган 15 та мурожаат назоратга олинди.
Қабулда айрим ёшларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди. Жумладан, Китоб туманида истиқомат қилувчи ёшлар – Халилов Зухриддин ва Яшинов Достонбеклар ички ишлар органларига ишга кириш истагини билдирди. Уларга ички ишлар органларига ишга кириш тартиби ва йўналишлари тушунтирилди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Text to speech