15 Август 2024 йил 539

Сектор раҳбарининг ёшлар билан учрашуви фуқаролар қабулига уланиб кетди.

Нишон туманида ёшларга оид давлат сиёсатини юритиш борасидаги ишлар натижадорлигини янада ошириш, ёшлар билан ишлаш, уларнинг таклиф ва муаммоларини ҳал этиш мақсадида Нишон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Рахмановнинг сектор ҳудудига қарашли Ибн Сино маҳалласида ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёш авлоднинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида соғлом муҳитни яратиш билан аҳамиятлидир.

Ёшлар билан учрашув давомида сектор раҳбари ҳар бир ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.

Шундан сўнг фуқаролар муаммолари ўрганилиб, масъулларга келиб тушган мурожаатлар юзасидан топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Text to speech