“Сектор раҳбари ва ёшлар”
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида “Пойтахт ёшлари” фестивали ҳамда “Ўзбекистон ёшлари” форумини, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг барча туман (шаҳар)ларида “Ёшлар фестивали” тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 2020 йил 16 декабрдаги Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши мажлис баёнига асосан, Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Сектор раҳбари ва ёшлар” шиори остида учрашув бўлиб ўтди.
Ёшларни Ватанга садоқат ва муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларда ватапарварлик туйғуларини яна кучайтириш, таклиф-истаклари ва қизиқишларини ўрганиш, муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш, иқтидорли ва илғор, неформал қатламга мансуб ёшларни юрт тараққиёти, халқ фаровонлиги йўлида бирлаштириш ҳамда 2021 йилда мамлакатда ёшлар сиёсати йўналишида келгусидаги режаларни белгилашни ўз олдига мақсад қилган фестивалда юз нафарга яқин спортда ва фан олимпиадаларида юқори натижларни қўлга киритган, ёш ҳунарманд ва ихтирочилар иштирок этди.
Фестивал қатнашчилари вилоят ички ишлар бошқармаси спорт саройида ходимларнинг спорт шуғулланиши учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Сўнгра, фестивал иштирокчилари бошқарма саф майдонида соҳавий хизматлар ходимларининг иш услуби ва жанговар қуроллар ва техникаларни томоша қилишди.
Учрашув якунида ёшлар бошқарма мажлислар залига таклиф этилиб, ички ишлар органри хизматига оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. Тадбирда бошқарма бошлиғи полковник Ш.Сатволдиев иштирокчиларга бадиий китобларни топширди. Истеъфодаги майор Б.Равшанов ижросидаги куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз киритди.