21 Август 2021 йил 525

Уйида гиёҳванд моддаларни сақлаётган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

          2021 йил 19 август куни соат 07:00 ларда Косон тумани “Қуйбоғ” МФЙда яшовчи А.У.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалик биноларида вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган текшириш ҳаракатлари давомида унинг яшаш уйи ҳовлисида жойлашган ёрдамчи хўжалик биносида 1 дона целлофан пакет ичига жойланган яшил рангли, ўткир ҳидли ўсимлик қуритмаси борлиги, 1 дона сигарет қутиси ичида 4 дона сегарет доналари, яшаш уйи ҳаммомида 1 дона “СПИЧКИ” ёзувли катта қутига жойланган гугурт қутилар, молхонаси тепа қисмидаги ёғоч болорларига осилган ҳолда бўлган 1 дона қора рангли целлофан пакетга солинган яшил рангли, ўзига хос ҳидли, ўсимлик қуритмалари мавжудлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасида А.У.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хужаликларидан олинган 1 дона целлофан пакет ичига жойланган яшил рангли, ўзига хос ҳидли, ўсимлик куритмалари ва молхонаси тепа кисмидаги ёгоч болорларига осилган холда бўлган 1 дона қора рангли целлофан пакетга солинган яшил рангли, ўзига хос ҳидли, ўсимлик қуритмалари таркибида актив тетрагидроканнбинол моддаси бор ва бу тадқиқот натижасида Марихуна гиёҳвандлик воситаси эканлиги, тақдим этилган 1 дона целлофан пакет ичидаги қуриқ ҳолдаги Марихуна гиёҳвандлик воситасини соф оғирлиги 65,1 граммга, тақдим этилган 1 дона қора рангли целлофан пакетга солинган қурик ҳолдаги Марихуна гиёҳвандлик воситасини соф огирлиги 15,9 граммга тенг”,-деб кўрсатилган. Косон туман ИИБ ТБ томонидан А.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қузғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech