29 Июн 2022 йил 313

Сайёр қабулдан фуқаролар мамнун

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Инсон манфаатлари — ҳамма нарсадан устун” ва “Инсон қадри учун” тамойиллари асосида фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ва бошқа  муаммоларини ҳал этиш, ҳуқуқий ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бирига айланди.

Президентимиз томонидан мутасадди раҳбарларга республикамизда мавжуд икки юздан ортиқ шаҳар-туманларининг маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳолининг барча соҳадаги муаммоларини манзилли бартараф этиш мақсадида Президент давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худойбергенов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятининг Касби туманидаги “Қамаши” МФЙдаги маҳалла гузарида  оммавий сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Миришкор,К асби  ва Муборак туманлари фуқароларининг мурожаатлари қабул қилинди.

Оммавий сайёр қабулда 33 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Шундан 11 та мурожатлар ижобий ечим топди. Қўшимча суриштирув ва вақт талаб этадиган 22 та мурожаат ижроси назоратга олинди.

“Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили асосида амалга оширилган сайёр қабулда фуқаролар муаммоларини баён қилишдан ташқари муҳтарам Юртбошимизга, сайёр қабулни очиқ, шаффоф тарзда ўтказган барча соҳа раҳбарларига ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.

Text to speech