18 Сентябр 2020 йил
761
Сайёр қабулда муаммолар ечим топди
Ғузор тумани ҳудудида, Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Ҳ.Бозоров ва подполковник Х.Атаназаров раислигида ва 3-секторнинг ишчи гуруҳ аъзолари, Ғузор туманидаги тегишли мутассадди давлат идоралари раҳбарлари ҳамда Ғузор туман ИИБнинг тегишли соҳавий хизматлари раҳбарлари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди. Сайёр қабулда жами 40 нафар фуқаро ўз муаммолари юзасидан мурожаат этишди. Мурожаатларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал қилинди, 37 тасига ҳуқуқий тушунча берилиб, тегишли мутасадди идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.