27 Июн 2022 йил 275

Сайёр қабулда фуқаролар жазодан озод этилиши учун тақдимномалар киритилди

Бугун учинчи кун жорий йилнинг 27 июнь куни Президентнинг давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худойбергенов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридаги “Сарбон-гарден” мажмуасида оммавий сайёр қабул ўтказмоқда. Сайёр қабулда Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ, вилоятнинг 4 та сектори раҳбарлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари ва мутасадди идоралар вакиллари вилоятнинг Шаҳрисабз шаҳри, Китоб, Яккабоғ ва Шаҳрисабз туманлари фуқароларининг мурожаатларини ҳам  тингламоқда. 

Оммавий сайёр қабулда фуқароларни қийнаётган кундалик ва маиший юмушларни бартараф этиш, пировардида инсон қадри устувор даражага кўтарилган мамлакатимизда фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатлари ва бошқа чекланган имтиёз ва ҳуқуқларини таъминлашга ҳам диққат-эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Китоб туман ИИБ ЖХХ Пробация хизмати назоратида жазо муддатини ўтаб келаётган 4 нафар шахсларнинг мурожаати тегишли тартибда кўриб чиқилди. Пробациия назоратида  жазони ўташ тартиб-қоидаларига оғишмай риоя этгани, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлгани, ахлоқан тузалиш йўлига ўтган 2 нафар эркаклар ва 2 нафар аёллар мурожаати ижобий қаноатлантирилиб, жазодан муддатидан олдин озод этиш ҳақида судга тақдимнома киритиладиган бўлди.  

Сайёр қабул шаффоф, ошкора ва очиқ, одилона ўтказилгани учун мурожаатчилар муҳтарам Президентимизга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбариятига ўз миннатдорчилигини баён этишди.

Text to speech