25 Сентябр 2020 йил 698

Сайёр қабул жараёнлари давом этмоқда

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Улуғбек Мусаев бошчилигида 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари тегишли мутассади давлат идоралар раҳбарлари иштирокида Косон туманидаги “Чироқчи”, “Тинчлик” ва бошқа яқин атрофдаги МФЙларда истиқомат қилувчи фуқаролар билан шу йилнинг 24 сентябрь куни сайёр қабул ўтказди.

           Сайёр қабулда 41 нафар фуқароларнинг ҳар хил муаммолар бўйича 15 та мурожаатлари тингланди. Қабулда тушган мурожаатларнинг 2 таси жойида бартараф этилди. Қолган мурожаатлар маблағ ва вақт талаб қилиши сабабли тегишли мутасадди идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.

            Шунингдек, сайёр қабулда фуқаролар суюлтирилган газ баллонлари, пенсия пулларини етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларини ўртага ташлашди.

             Бошқарма бошлиғи ўринбосари полковник У.Мусаев сектор раҳбарлари ва мутасадди идоралар масъулларига фуқароларнинг маиший муамоларини ечимини топиш ва бу борадаги ишларни жадаллаштириш борасида тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.   

Text to speech