7 Декабр 2021 йил 491

САЙЁР МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВ ЙИҒИНИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 20 ноябрь кунидаги “Ички ишлар органларининг раҳбар ходимларини малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойишига асосан, шу йилнинг 04 декабрь кунидан ИИВ Малака ошириш институтининг ўқув дастури асосида институтнинг  Қашқадарё филиалида  мобил сайёр малака ошириш ўқув йиғини бошланди.

Малака ошириш институти Қашқадарё филиалида бошланган мобил сайёр малака ошириш ўқув йиғинида вилоят Ички ишлар органларининг  жами 42 нафар жиноят қидирув, терроризм ва эктремизмга қарши курашиш хизмати раҳбар ходимлари, туман (шаҳар) ички ишлар органларининг бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ҳамда Тергов хизмати, туман (шаҳар) ички ишлар органларининг бошлиқларининг тергов бўйича ўринбосарлари жалб этилди. 

Кун тартиби ва дарс жадвалига асосан ходимлар хизмат фаолиятидан ажратилмаган ҳолда узлуксиз ўқув карера ва модул тизими асосида ИИВ Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан ўрнатилган тартибда инновацион педагогик технологиялар, интерфаол методлар ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқишмоқда. 

Хусусан, ўқув йиғинида раҳбар ходимларнинг касбий билими, кўникмаси, малакаларини узулуксиз янгилаб ва ривожлантириб бориш, унда хизмат фаолиятига оид ислоҳотлар ва янгиликлар, юридик тайёргарлик ҳамда махсус-касбий тайёргарлик бўйича билимлари оширилмоқда.

Text to speech