1 Феврал 2021 йил 652

Сайёр малака ошириш ўқув курслари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сон қарорига мувофиқ, Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 20 январь кунидаги 2/199-сон кўрсатмаси асосида ички ишлар органларида хотин-қизлар масалалари бўйича (катта)  инспектораларининг хизмат фаолиятига оид билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида сайёр ўқув йиғини ташкил этилди.

 

Ташкил этилган сайёр ўқув йиғини ИИВ Малака ошириш институтининг Қашқадарё филиалида жорий йилнинг 01 февраль кунидан 05 февраль кунига қадар ташкил этилиб, вилоят ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) иснпекторларининг билим ва касбий маҳоратларини мустаҳкамлаш мақсадида улар билан хизматдан ажралган ҳолда қисқа муддатли, ИИВ Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан сайёр малака ошириш ўқув курслари ташкил этилди.

 Ташкил этилган сайёр ўқув йиғини тасдиқланган кун тартиби ва дарс жадвалига асосан бошланиб, ҳозирги кунда 16 нафар вилоят ички ишлар органларида хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) иснпекторлари ўзларининг билим ва кўникмаларини оширмоқда.

Text to speech