17 Май 2023 йил 285

Сайёҳлар хавфсизлиги таъминланмоқда

Мамлакатнинг туристик салоҳиятини ошириш, қолаверса, сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида вилоят ҳудудида халқаро кўргазма ва ярмаркалар, кўплаб илмий-амалий конференциялар, турли сайллар, фестиваллар, байрам кечалари ўтказилиши анъанага айланиб бормоқда. Ушбу тадбирларда вилоятимизга ташриф буюрган чет эллик ва маҳаллий иштирокчилар ҳамда сайёҳлар ҳам иштирок этишяпти.

Жумладан, 11-13-май кунлари Шаҳрисабз шаҳри ва Яккабоғ, Китоб туманларида ҳудудларида “Ethno and modern fashion week” халқаро фестивали бўлиб ўтди. Фестивалга дунёнинг 18 та мамлакатидан дизайнерлар 100 дан ортиқ иштирокчилар билан ташриф буюришди. Шунингдек, кўп сонли хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ташрифи кузатилди.

Тадбирнинг тинч ва осойишта ўтишида вилоят ИИБнинг барча соҳавий хизматлари, шу жумладан, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳам ҳушёрлик билан хизмат қилишди. Бошқарма ходимларининг тегишли ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида фестиваль мобайнида сайёҳлар билан боғлиқ жиноят ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилишига йўл қўйилмади.

Text to speech