21 Август 2021 йил
549
Ўзаро тортишув жанжалга сабаб бўлди
2021 йил 23 июль куни соат 07:30ларда, Навоий шаҳарда яшовчи Б.Н Карши шаҳар “Чақар” МФЙда жойлашган деҳқон бозори олдидаги автомашиналар тураргоҳида таниши, Қарши шаҳар “Насаф” МФЙда яшовчи К.С билан ўзаро тортишиб қолиб, жанжал вақтида К.С уни ва жияни, Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи С.М.ни уриб, тан жароҳати етказган. СТЭнинг хулосасида, Б.Н.нинг танасида “юз, лаб соҳасида шилинма” ҳамда С.М.нинг танасида “бош мия чайкалиши, ёпиқ калла мия шикастланиши” кўринишидаги тан жароҳатлари борлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар 4-сонли ИИБ ТБ томонидан К.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексинин 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.